Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.
Маълумот учун, кеча, 22 апрель куни Жамму ва Кашмирнинг баҳсли Ҳимолой минтақасида террор ҳужуми содир бўлди. Мазкур ҳодиса оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб киши яраланган.
Ҳужум тоғли Анантнаг туманидаги Паҳалгамдаги машҳур сайёҳлик масканида уюштирилган.

CNN нашрининг ёзишича, бу минтақада сўнгги йилларда тинч аҳолига қилинган энг ёмон ҳужум ҳисобланади.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти саёҳатчилар экани айтилмоқда.
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
77732
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ