
Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг 17 апрелдаги 235-сон қарори билан Ўзбекистонда 2025–2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади. Бу бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, болалар ва ўсмирларнинг маданий дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, Янги Ўзбекистонда ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва осойишталик каби умуммиллий қадриятларимизнинг рамзи ва уни шакллантирувчи макон сифатида белгилашдан иборат.
Қарорда Республика Маънавият ва маърифат маркази тегишли лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда 2025 йил 15 майга қадар истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказишни таъминлаши белгиланган.
Истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Боғларнинг 60 фоиз ҳудудида яшил майдон сифатида дарахт ва буталар экиш, пикник зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, очиқ осмон остидаги кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш ҳудудлари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар орқали сокин ҳудудлар ташкил этилади.
Шунингдек, велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий маданий дам олиш майдонлари барпо этилиши ҳам назарда тутилган.
Сокин ҳудудларни ташкил этишда дарахт ва буталарга зарар етказмаслик ва нобуд қилмаслик мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали қўриқланадиган чегаралар белгиланади, дарахтларни суғориш тизими қайта кўриб чиқилади ва самарали фаолияти таъминланади.
Боғларда шоир ва ёзувчилар, фан, таълим ва маданият соҳасининг кўзга кўринган вакиллари иштирокида мунтазам бадиий кеча ва учрашувлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилади.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ