Ҳаж ва Умра зиёратлари учун ягона портал ишга тушади

Сақлаш
09:02 / 22.04.2025 12 0

 

Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 cентабрга қадар «Ҳаж ва Умра ягона портали» ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади. Бу президентнинг диний соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга доир фармонида белгиланган.

 

Ҳужжатга кўра, портал диний-маърифий соҳанинг институционал асосларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш, Ҳаж ва Умра зиёратларига бориши билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартибларни бартараф этиш мақсадида яратилади.

 

Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади.

 

Порталда Ҳаж ва Умра фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади. Вазирлик ва идоралар қўмита сўровига кўра ўзининг ахборот тизимлари порталга интеграция қилинишини таъминлайди.

 

Қўмита портал фаолиятини молиялаштиришга, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, алоқадор давлат ва нодавлат ташкилотлар учун фойдаланиш имкониятини яратишга масъул давлат органи ҳисобланади.

 

У, шунингдек, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг порталдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//