Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” бошқарув раиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан у қўмитадаги лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий телеграм каналида хабар берилди.
Асадулла Қаюмов илк фаолиятини 2007 йил Қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2022-2025 йилларда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
У шунингдек, “Рақобат тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилиниши ва такомиллаштирилишига ўз ҳиссасини қўшган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77380
Жамият
56502
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ