
Сиёсат
Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов Бухоро вилоятида комплекс инспекторлик текшируви натижалари бўйича вилоят ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Унда вазир буйруғи билан бир қатор ИИО ва ИИБ ходимлари лавозимидан озод этилди. Хусусан:
— Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи,
— Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи,
— Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи,
— Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи
— яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи,
— Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилди.
Спорт
Жаҳон
Илм-фан
Сиёсат
Спорт
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ