
Жамият
Ҳозирда дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишга раислик қилаётган Шавкат Мирзиёев аввало глобал иқтисодий ҳолатга тўхталиб, узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораётганини таъкидлади.
Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин», – деди Президент.
Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги ҳолат ҳақида гапирар экан, бунда раҳбар ходимлар вазиятга муносиб ҳаракат қилиши кераклиги масаласига тўхталди.
«Такрор ва такрор айтаман – «ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди» деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда, шунингдек, кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, 2 карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Хабарда ёзилишича, бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашган. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига эса саволлар кўп.
«Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.
Бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши қайд этилди», дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ