Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Сақлаш
11:39 / 18.04.2025 15 0

Ўзгидромет 20 апрелгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

 

Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ҳаво ҳарорати бугун +18– +21, эртага +14– +17 даражагача пасайиши давом этади.

 

20 апрель – якшанба куни фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади.

 

20 апрелда кечаси ва кундузи ҳаво нисбатан салқин бўлади, ҳарорат кечаси +5– +10 даражагача пасаяди, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони +20– +23 даражагача иситади.

 

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучаяди.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +18– +20 даражада бўлади.

 

Шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +8– +10, кундузи +15– +17 даражада бўлади.

 

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7– +9, кундузи +18– +20 даражада бўлади.

 

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//