Жамият
Айни кунларда BBC телеканалининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Хабарга кўра, улар Навоий вилоятида Ўзбекистоннинг ёввойи табиатига бағишланган фильм суратга олмоқда.

Мазкур фильм республиканинг ноёб қуш турларини сақлаб қолиш бўйича кўраётган саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилади.
«Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги дипломатик ваколатхоналаримиз билан ҳамкорликда хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини мамлакатимизга мунтазам равишда таклиф этиб келмоқда», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳамкор хорижий медиалар Ўзбекистоннинг бой табиати, қадимий тарихи, бетакрор маданияти ҳамда турли соҳалардаги салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрламоқда.
Маълумот учун, 2024 йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қарийб икки минг нафар хорижий журналист аккредитациядан ўтказилган.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56642
Жамият
55840
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ