
Маданият
ТУРКСОЙ ташкилоти мукофотлари билан ўзбекистонлик бир гуруҳ соҳа вакиллари тақдирланди.
Жумладан:
ТУРКСОЙ ташкилотининг Олтин медали билан:
▪️ Аҳмедов Баҳодир Маджитович – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари;
▪️ Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич – Андижон вилояти ҳокими.
ТУРКСОЙ ташкилотининг Фахрий медали билан:
▪️ Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори;
▪️ Сатторова Марҳабохон Ғуломовна – Андижон вилояти маданият бошқармаси бошлиғи.
ТУРКСОЙ ташкилотининг Фахрий нишони билан:
▪️ Мадрахимова Зиёда Убайдуллаевна – Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси бадиий раҳбари;
▪️ Жўрабаев Чарос Ҳосилжановна – Тумор рақс ансамбли бадиий раҳбари;
▪️ Латипов Азизхон Ғайбуллаевич – Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри;
▪️ Шомуродова Моҳичеҳра – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мақом санъати институти ўқитувчиси.
Мукофотлар ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев томонидан топширилган.
Тақдирлаш маросими 15 апрель санасида «Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан Андижон вилоятида ташкил этилган тадбирда бўлиб ўтди.
Шунингдек, маросим давомида соҳада фидокорона меҳнат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида республика бўйлаб 60 нафарга яқин соҳа вакилларига «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тақдим этилди.
60 нафарга яқин «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони олганлар орасида ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев ҳам бор.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ