
Сиёсат
Сирдарё вилоятида давлат идоралари раҳбар ходимларининг саводхонлик даражасини баҳолаш мақсадида улардан диктант олинди. Афсуски, натижалар ижобий эмас, дея хабар берди ЎзА.
Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 9 нафар раҳбар ходимидан 6 нафари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 5 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари, «Ўзтелеком» АЖ Сирдарё филиалининг 10 нафар раҳбар ходимидан 7 нафари, «Ўзбекистон почтаси» АЖ вилоят филиалининг 8 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари қониқарсиз баҳо олган. Диктантда қатнашган раҳбарларнинг умумий сони ҳақида маълумот берилмаган.
Таъкидланишича, бу ҳолат вилоят раҳбарияти томонидан жиддий танқидга олинган. Жумладан, Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов давлат тилида иш юритиш қонун талаби экани, унга риоя қилиш ҳар бир раҳбар ва масъул шахснинг фуқаролик бурчи эканини таъкидлаган.
Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган «Миллий ном.уз» платформаси орқали турли соҳаларга мос, замонавий ва миллий руҳдаги ўзбекча номларни шакллантириш ва жорий этиш имкони яратилгани ҳам айтиб ўтилган.
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилган. Саводхонликни ошириш, раҳбар кадрларни босқичма-босқич давлат тилида иш юритиш асосларига ўргатиш ва уларни малака ошириш марказларига жалб этиш юзасидан чоралар белгиланган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ