
Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги ижтимоий хизматлар марказига ташрифи чоғида спорт соҳаси ва олимпия ҳаракатига оид тақдимот билан танишди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонини 15 миллионга етказиш мақсад қилинган. Бунинг учун «Маҳалла лигаси», «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Вазир кубоги» ва а«Касаба уюшмалари кубоги» каби мусобақалар ташкил этилади.
Спортчи ёшларни саралаш ва маҳоратини ошириш бўйича берилган топшириққа кўра, селекция, спорт таълими ва олимпия тизимини янги босқичга олиб чиқиш ишлари бошланган. Бунда ҳудудлардаги 254 та спорт мактаби, олимпия йўналишларига ихтисослашган 56 та спорт мактаби миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади. Жойлардан сараланган ёшлар тана антропометрияси ва қобилиятидан келиб чиқиб, мақсадли тайёрланади.
Уларни тайёрлаш учун йилига икки марта «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалар тизими йўлга қўйилади. Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили декабрда Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган «Президент Олимпиадаси»да иштирок этади. Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.
Президент спорт таълимида вертикал тизимни такомиллаштириб, илғор услуб ва ёндашувларни татбиқ қилиш зарурлигини таъкидлади. Спорт мактабларининг натижадорлигини ошириш, қобилиятли ёшларни етук спортчилар этиб тарбиялаш бўйича кўрсатмалар берди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ