
Жамият
Президент қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган "яраштириш даври"ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева телеграм каналида маълум қилган.
"Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.
Йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, ўзингиз ва фарзандларингиз тинчлигини танланг. Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир", – деб ёзади Президент ёрдамчиси.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ