
Жамият
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Беруний номидаги ЮНEСКО-Ўзбекистон халқаро мукофотига аризалар қабули бошланганини маълум қилди.
«Агар сиз тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган, инновацион ечимларни ишлаб чиқаётган ёки сунъий идрок одоб-ахлоқи соҳасидаги изланишларга ҳисса қўшаётган бўлсангиз, жаҳон миқёсида эътироф этилиш имкониятини қўлдан бой берманг!», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мукофот билан икки йилда бир маротаба 3 нафар совриндор тақдирланади. Уларнинг ҳар бири 30,000 АҚШ доллари, «Беруний» медали ва сертификат соҳиби бўлади.
Ғолибларни тақдирлаш маросими Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади.
Аризалар 2025 йил 30 июнга қадар қабул қилинади.
Танловда қатнашишга талабгор бўлганлар юклаб олинган ариза сўровномасини тўлдириб, уни beruniy.prize@unesco.org электрон манзилига юбориши сўралади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ