
Жамият
Шоир Йўлдош Эшбекка икки хонали уй бериладиган бўлди.
Рамазон ойининг сўнгги кунларида «Тил ва адабиёт таълими» журнали бош муҳаррири Фаррух Жабборов ўз саҳифасида шоир Йўлдош Эшбекнинг ижтимоий ҳолати яхши эмаслиги, ижодкор яшаётган хонадон жуда кичиклиги, хонадонда турувчиларнинг эса кўплиги сабаб кенгроқ уйга эҳтиёжи борлиги, соғлигининг ёмонлашгани ҳақида хабар қолдирган эди. Натижада жамоатчилик сўрови билан «Ўзбек катта эл...ми?» деган савол остида ялпи хайрия ҳаракати бошланди. Шундан сўнг хайрли ишга дахлдор бўлиш истагини билдирганлар, жонкуяр юртдошлардан тортиб юқори доира вакилларигача хайрия ташаббускорлари билан боғланган. Бир неча йўналишларда катта марраларни кўзлаб ҳаракат бошланган. Айни вақтда мазкур ҳаракат натижасида йиғилган сумма 90 млн сўмга яқинлашган.
Ва куни кеча тадбиркор Марат Ҳамдамов томонидан шоир Йўлдош Эшбекка «Сергели cитй» мажмуасидан икки хонали уй ҳужжатлари топширилган.
«Насиб этса, сентябрь ойида шоирни оиласи билан бирга янги уйга кўчириб ўтказамиз. Шу ишга бош қўшганларнинг барчасини, хусусан, Марат Ҳамдамов, Маҳмуд Намозовни олқишлайман. Сиз ҳам дуо қилинг!» деб ёзилади хабарда.
Маълумот учун, Йўлдош Эшбек Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳисобланади. У 1998 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ