Президент Андижон аэропортида олиб борилаётган модернизациялаш ишлари билан танишди

Сақлаш
12:25 / 15.04.2025 18 0

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида бугун – 15 апрель куни Андижон вилоятига келди.

 

Маълумот учун, ҳозирда Андижон халқаро аэропорти модернизация қилинмоқда. Ташриф аввалида давлат раҳбарига шу ҳақда ахборот берилди.

 

Мазкур аэропорт 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги талабларга мос келмай қолган эди. Учиш-қўниш йўлагининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли қатновларни қабул қилиш имкониятлари чекланганди.

 

 

Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилган.

 

Келгусида бу ерда Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.

 

 

Энди, иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3 минг 700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.

 

Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.

 

 

Президент бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//