
Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, халқаро даражада тан олинган миллий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича биринчи навбатдаги чоралар тасдиқланди.
Хабарга кўра, Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташаббуси билан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда халқаро «IQF – Integrated Qualifications Framework» компанияси ҳамкорлигида Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази ташкил этилмоқда.
Марказнинг асосий вазифалари – халқаро стандартлар асосида интеграциялашган дастурларни ишлаб чиқиш, жумладан қурилиш, муҳандислик, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, туризм, меҳмонхона хизмати ва бизнес бошқаруви йўналишларида халқаро таълим дастурларини босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, касбий малакаларни белгилаш ва меҳнат бозорига мос миллий малака сертификатлар тизимини яратишдан иборат.
Дастлабки босқичда марказ касбий ва олий таълимнинг интеграциялашган дастурлари асосида таҳсил олган талабалар кредитлари ва ўқиш натижаларини «Chartered Management Institute» халқаро ташкилоти ҳамда Буюк Британиянинг етакчи олий ўқув юртлари (Gloucestershire, Hertfordshire, QA Higher Education, Northumbria, Ulster, West London, Central Lancashire, Wolverhampton) томонидан тан олинишини таъминлайди.
Таъкидланишича, марказ фаолияти маҳаллий ва халқаро мутахассислар иштирокида йўлга қўйилади ва Ўзбекистон таълим тизимини халқаро майдонга интеграция қилишда муҳим бўғинга айланади.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ