
Маданият
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри ҳамда Индонезия Республикасининг «Буми Пурнати» театри жамоалари ўртасида «Имом ал-Бухорий ва Сукарно» асарини саҳналаштириш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
2024 йилнинг куз фасли давомида, шунингдек, «Имом ал-Бухорий» мажмуасининг таъмирдан сўнгги тантанали очилиш маросими жараёнларида спектакль премьераси бўлиб ўтган.
Эндиликда ушбу спектакль Индонезияда саҳналаштирилади. Хабарга кўра, томошада Индонезия Республикасининг ҳукумат раҳбарлари ташриф буюриши кутилмоқда.
Маълумот учун, ушбу саҳна асари Индонезия Республикасининг биринчи президенти Сукарно жанобларининг 1956 йилда Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилиш мақсадида юртимизга ташрифи тафсилотлари ҳақида сўзлайди.
Асар ҳаммуаллифлик асосида яратилган бўлиб, унда индонезиялик драматург Аҳмад Фавзи ва ўзбекистонлик драматург Гўзалой Матёқубова биргаликда ишлашган.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ