
Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Қорақалпоғистон Республикасида олий таълим муассасаси ректорлари, театр директорлари, ёзувчи ва шоирлар, нуронийлар, олимлар билан самимий мулоқот қилди.
Дастлабки манзил Нукус давлат педагогика институти бўлди. У ерда ёш авлодни тарбиялаш, тўғри йўл кўрсатиш, санъатга, китобга, театрга ошно қилиш ҳақида суҳбатлашилди. Таклифлар эшитилди, мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Нуроний ва зиёлилар билан мулоқот қорақалпоқлик иқтидорли ёшлар, Ўзбекистон Маданият ва санъат институти Нукус филиали талабалари билан учрашувга уланиб кетди.
Ёшлар билан ижтимоий тармоқлар, сунъий интеллект каби замонавий йўналишларда олиб бораётган лойиҳалар ҳақида суҳбатлашилгач, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди, мутасаддилар билан шу жойнинг ўзида ечим топилиб, креатив ёшлар ҳамкорликка жалб этилди.
Учрашувда, шунингдек, ҳозирда хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган илғор қорақалпоқ ёшлари билан ЗООМ орқали ҳам мулоқот қилинди.
Бундан ташқари, Отабек Ҳасанов Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида ҳам бўлди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари у ерда ҳарбий ёшлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.
Таъкидлаш лозим, ҳозирда ҳарбийларни нафақат жисмонан, балки, руҳан ҳам кучли бўлиши, кенг дунёқараш, теран мулоҳаза, илмли бўлишини ҳам талаб қилмоқда. Шу сабабли ҳам Республика Маънавият ва маърифат маркази Мудофаа вазирлиги билан доимий тарзда ҳамкорлик ишларини, турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириб келмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ