
Жамият
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 46²-моддасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, «Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси фракциянинг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинган.
Хабарга кўра, қонун лойиҳасида «сунъий интеллект» тушунчасига таъриф берилиб, сунъий интеллект соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари ҳам белгиланяпти.
Бундан ташқари, ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиш каби мажбуриятлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ