
Жамият
Ўзгидромет 14–18 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Эртага 15 апрель куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +24– +29 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +32– +37 даражагача бўлади.
16 апрелда республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 16 апрелда +20– +25, 17 апрелда +18– +23, 18 апрелда +16– +21 даражада бўлади.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 17-18 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.
14–18 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +25– +28 даража бўлади.
16 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +23– +25 даража бўлади.
17-18 апрель кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат аста-секин +17– +20 даражагача пасаяди.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12–15 м/с гача кучаяди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ