
Жамият
Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки(ИТБ) ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида «Human Capability Initiative 2025» халқаро форумида қатнашаётган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
Таъкидланишича, ИТБ Президенти Муҳаммад ал-Жассар билан учрашувда Ислом тараққиёт банки келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукуматининг ишончли ҳамкори бўлишдан мамнунлигини қайд этган.
Учрашув натижасида Global Partnership for Education (GPE) томонидан таълим соҳасига оид грант шартномаси тузилган.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари қуйидагича этиб белгиланган:
▪️ республикамиз бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;
▪️ мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
▪️ ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;
▪️ инклюзив таълимни ривожлантириш;
▪️ ўқув дастурларини такомиллаштириш;
▪️ мактабгача таълим сифатини ошириш.
Маълумот учун, «Human Capability Initiative 2025» халқаро форуми Саудия Арабистони валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳомийлигида ҳар йили ўтказилади. Унда дунёнинг турли нуқталаридан келган иштирокчилар таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган масалаларни муҳокама қилади.
Эътиборлиси, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур нуфузли тадбирга таклиф этилган ягона давлат ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ