Абдулазиз Комилов Италиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Сақлаш
12:38 / 14.04.2025 20 0

Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, давлат раҳбари ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Абдулазиз Комилов «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени офицери» (Ordine al Merito della Repubblica Italiana) мукофоти билан тақдирланди.

 

Мазкур орден Италиянинг олий давлат мукофоти бўлиб, у 1951 йил 3 мартда таъсис этилган.

 

Орден адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия, ижтимоий ва гуманитар фаолият соҳаларида миллат олдидаги салмоқли хизматлари учун Италия фуқаролари ва хорижликларни тақдирлашга мўлжалланган.

 

Комиловнинг ушбу орден билан тақдирлангани ҳукумат газетасининг расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинган.

 

Рўйхатга Италия ва хорижий давлатлардаги бошқа таниқли шахслар ҳам киритилган.

 

Маълумот учун, орден Италия президенти томонидан вазирлар кенгаши раисининг розилиги билан одатда йилига икки марта — 2 июнь (Республика ташкил топган кун) ва 27 декабрь (Конституция куни)да берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//