«Мен қизимга жаҳон чемпиони бўламан деб ваъда бергандим!» – Шаҳрам Ғиёсов

Сақлаш
09:26 / 14.04.2025 24 0

Фото: Газета.uz

 

12 апрель куни Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Ню-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши жанг қилди.

 

10 раундга мўлжалланган жангда ўзбекистонлик боксчи рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб (4-раундда ўз якунига етди), WБА камари учун мажбурий даъвогар мақомини сақлаб қолди.

 

Мазкур ғалаба билан Ғиёсов профессионал боксдаги 17-жангида 17-ғалабасини қўлга киритди. Эндиликда у Жейрон Эннис — Эймантас Станиосис тўқнашуви ғолибига қарши WБА ва ИБФ камари учун жанг ўтказади.

 

Таъкидлаш лозим, Ғиёсов 12 апрель куни бўлиб ўтадиган жангини қизига бағишлашини маълум қилган эди.

 

«Мен учун бу жуда, жуда, жуда оғир бўлди. Бу оғир (машғулот) лагери эди, чунки мен қизимни йўқотдим. У мени кўриб турибди. У ҳозир менга қараб турибди. Мени дуо қиляпти. Унга ваъда бергандим… Жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайман. Мен уни севаман», — деди ўзбекистонлик боксчи кўзда ёш билан.

 

Ғиёсов унинг чиқиши нафақат спортдаги муваффақият, балки шахсий ваъдасининг бажарилиши эканини ҳам айтди.

 

«Бу жанг — қизим учун. Бу ғалаба унинг учун. Кейинги жанг… Қизимга ваъда бераман — жаҳон чемпиони бўламан. У менга ишонарди. Мен шундай қилдим. Мен буни биламан. Менга имконият беринг ва мен буни қиламан», дея таъкидлади у.

 

Маълумот учун, боксчининг қизи жангдан бир ой олдин кам учрайдиган мия касаллигидан вафот этган эди. У 2 ёшда бўлган.

 

Ғиёсов, шунингдек, ўз интервьюсида муваффақият жамоанинг уюшқоқлик билан ишлаши натижаси бўлганини қўшимча қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//