
Илм-фан
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра:
Институт тузилмасида ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони 20 нафарни ташкил этади;
Институт юридик шахс мақомига эга бўлган илмий-тадқиқот ташкилоти ҳисобланади.
Қуйидаги вазифалар институтнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
Назарий физика соҳасининг долзарб муаммоларини ўрганиш ва фундаментал, амалий, инновацион ҳамда халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаларда иштирок этиш;
Квант майдон назарияси, субатом физикаси, ночизиқли физика, гравитацион майдон ва квант тармоқлар бўйича илмий анжуманлар ва семинарлар ташкил этиш;
Ёш олимлар учун замонавий назарий физика йўналишлари бўйича илмий-ўқув материаллар тайёрлаш;
Физика соҳасида таълим ва илмий фаолият интеграциясини кучайтириш, талабалар ва докторантларни тадқиқот ишларига жалб этиш;
Иқтидорли талабаларни назарий физика бўйича тайёрлашда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва нуфузли тадқиқот марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш;
Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
Илмий лойиҳалар учун маҳаллий ва халқаро мутахассисларни жалб этиш;
Тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ва назарий физика бўйича халқаро илмий журналлардаги нашрлар сонини ошириш.
Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, ўқув муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шартномалар тузиш;
Илмий тадқиқотлар соҳасида зарур ахборотларни, статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраш;
Университет зарур мебель, компьютер техникаси ва бошқа моддий воситалар билан таъминланади.
Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.adliya.uz платформаси орқали қолдиришингиз мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ