
Жамият
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига фуқаро томонидан «ZAMIN GREAT CITY» МЧЖ билан тузилган шартнома юзасидан мурожаат келиб тушган.
Маълум бўлишича, фуқаро Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги кўп қаватли турар жойдан 39,47 кв/м майдонга эга 2 хонали хонадонни сотиб олиш учун 252 608 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Шартнома бўйича қурилиш муддати 2024 йилнинг 4 чорагида якунланиши белгиланган. Аниқланишича, уй ҳанузгача топширилмаган, қурилиш ишлари эса тўхтаб қолган.
«Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасига мувофиқ, истеъмолчи белгиланган муддатда уй топширилмаган тақдирда, шартномадан воз кечиш, етказилган зарарни қоплаш ва тўланган маблағни қайтариш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ижрочи қурилиш муддатини бузгани учун қонунчиликда назарда тутилган пеня ва бошқа мажбуриятларни бажариши шарт», дейилади хабарда.
Қўмитанинг ёзишича, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Махсус комиссияси томонидан «ZAMIN GREAT CITY» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилган бўлиб, қурилиш муддатларига амал қилиш, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг моддий манфаатларини тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни қурилиш шартномаларини имзолашда эҳтиёткор бўлишга, қурилиш компанияларини эса шартномавий мажбуриятларга қатъий риоя қилишга чақирмоқда.
Маълумот учун, 2024 йил ҳисобида Рақобат қўмитасига қурилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилиши масаласи бўйича 1640 та, 2025 йилнинг ўтган даври бўйича эса 234 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, кўриб чиқиш натижасида жами 16 млрд 159 465,5 млн сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ