
Жамият
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантиришга ўтилади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 8 апрелида қабул қилинган қарорга бу бўйича тегишли банд киритилган.
Хабарга кўра, давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши кутилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги берган хабарга кўра, бугунги кунда амалдаги давлат ҳокимияти, республика ижро этувчи органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимида қуйидаги камчиликлар мавжуд:
▪️ ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ҳар хил;
▪️ бюджетдан ташқари жамғармалардан турли хил миқдорларда қўшимча устамалар ва тўловлар мавжуд;
▪️ соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар эскирган;
▪️ лавозим маошининг ойлик иш ҳақи фондидаги улуши кам;
▪️ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан турли хил миқдорларда қўшимча устамалар тўлаб келинмоқда.
Шу сабабли ҳам давлат фуқаролик хизмати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими тубдан такомиллаштирилиши мумкин.
Вазирлик бунинг натижасида қуйидаги натижалар кутилаётганини маълум қилган:
➖ барча вазирлик ва идоралар учун ягона, шаффоф ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш;
➖ бажарадиган функция ва вазифаларнинг тури ва мураккаблигига қараб, лавозим тоифаларини белгилаш;
➖ барча вазирлик ва идоралар учун иш ҳақи тизимини ва уларни молиялаштириш манбаларини бирхиллаштириш (фақат бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади);
➖ бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан иш ҳақи харажатларини амалга оширишни тақиқлаш;
➖ халқаро тан олинган стандартларга мос равишда давлат хизматчиларига янгидан тариф коэффициентлари, мартаба даражаси, қўшимча устама (КПИ) ва йиллик бонуслар жорий этиш.
Қарор асосида, сентябрь ойигача тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бунда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартиби белгиланиши ҳам кўзда тутилган.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ