
Жамият
2025 йил I чоракда Ўзбекистонда ипотека кредити олувчилар сони ўтган йилга нисбатан 527 нафарга кўпайиб, 15 минг кишига етди.
Ўтган йилги маълумотга қараладиган бўлса, мамлакатда ипотека кредити олувчилар кескин камайган эди. Жорий йилнинг бошида эса аёллар туфайли ўсиш кузатилган.
Таҳлилга кўра, ўтган 3 ойда 5,6 минг аёл уй сотиб олиш учун кредит расмийлаштирган. Бу 2024 йилга нисбатан 749 нафарга кўпроқ дегани.
Эркакларда ипотека кредити олиш кўрсаткичи 2024 йилга нисбатан бироз камайган — 222 нафарга.
Ажратилган жами ипотека кредитлари миқдори 4,46 трлн сўмни ташкил қилган. Шундан 75 фоиз кредит янги уйларга ажратилмоқда. 2024 йилда бу кўрсаткич 65 фоиз бўлган.
Таҳлилда ёзилишича, ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкалари бир неча йиллик энг паст даражага тушган. Жумладан, банклар ҳисобидан ипотека ўртача 24,5 фоиздан 23,4 фоизга пасайган бўлса, давлат ҳисобидан ипотека 17,8 фоиздан 16,9 фоизгача пасайтирилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ