Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида «сайёҳлик ҳалқаси» яратилади

Сақлаш
12:28 / 11.04.2025 34 0

Фото: globalheritagetravel.com

 

Хўжанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари уч томонлама саммити доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев «Наврўз — минтақадаги энг қадимий маданий-сайёҳлик мероси» мавзусидаги минтақавий сайёҳлик форум-мулоқотида иштирок этди.

 

Хабарга кўра, форумда Ўзбекистон қўшни давлатлар билан маданий, тарихий, ва табиий ёдгорликлар хилма-хиллиги билан танишиш имконини берувчи янги сайёҳлик йўналишини яратиш таклифини илгари сурган.

 

Жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ноёб табиий қўриқхона, тоғ тизими ва кўллари, шунингдек, қадимий шаҳарлари ва бошқа диққатга сазовор жойларига ташриф буюришни ўз ичига олган «Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси»ни яратиш масаласи кўриб чиқилган.

 

Шу билан бирга, ушбу учта мамлакатда ўтказиладиган байрам тадбирларини бирлаштирувчи «Наврўз — Марказий Осиё қалбида» деб номланган қўшма маданий-сайёҳлик йўналишини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

 

Таъкидланишича, форум доирасида иштирокчи давлатлар сайёҳлик компанияларининг маршрутлари ва маҳсулотлари тақдимоти ҳамда B2B учрашувлари ўтказилган. Улар натижасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва сайёҳларни жалб этишга қаратилган битимлар имзоланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//