
Жамият
Ўзгидромет 11–13 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида 12 апрель куни ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади.
13 апрель – якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида (баъзи жойларда) фақат кечки пайтда қисқа муддатли момақалдироқли ёғингарчилик кузатилади.
Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда кўпчилик вилоятларда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +27– +32 даража атрофида, баъзи жойларда +34 даражагача, жанубда +36 даражагача бўлади.
Республиканинг шимолида 12 апрель куни ҳаво ҳарорати +18– +23 даражагача пасаяди, аммо 13 апрелга келиб, ҳарорат яна кўтарила бошлайди.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 11-12 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 13 апрель куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Ҳарорат асосан кечалари +14– +19, кундуз кунлари +27– +32 даража иссиқ бўлади.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ