Жамият
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида оламдан ўтди.
Маълумот учун, Равшанов 1937 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1963-1974 йилларда Сурхондарё театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр фаолиятини олиб борган. У Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг вужудга келишига катта ҳисса қўшган.
Мансур Равшанов фаолияти давомида «Алпомиш», «Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши», «Жононга бордим бир кеча», «Алишер Навоий», «Парвона», «Нурхон», «Ажаб савдолар», «Келинлар қўзғолони», «Ўз аризасига кўра», «Макр ва муҳаббат», «Момо ер», «Оқ кема», «Келин ва куёв», «Амир Темур ва Йилдирим Боязид», «Алпомишнинг қайтиши» каби спектаклларни саҳналаштирган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ