Энг тирбанд шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
10:28 / 11.04.2025 38 0

Numbeo нашри 2025 йили шаҳарлар тирбандлиги рейтингини эълон қилди.

 

Индексга дунёнинг 330 та шаҳри киритилган бўлиб, унда Тошкент ҳам бор.

 

Ўзбекистон пойтахти умумий рўйхатда 195-ўринни эгаллаган.

 

 

Рейтинг 4 та категория бўйича шакллантирилган (Тошкент баҳоланган ўрин билан кўрсатилган):

▪️ Вақт индекси (У дақиқаларда талаб қилинадиган ўртача бир томонлама кунлик қатнов вақтини ифодалайди. Бу шаҳар ичида бир жойдан иккинчи жойга саёҳат қилиш учун қанча вақт кераклигини кўрсатади) — 193-ўринда;

 

▪️ Тирбандликда узоқ вақт туриш индекси (ҳар 25 дақиқада) — 142-ўрин;

 

▪️ Самарасизлик индекси (шаҳар транспорт тизимидаги самарасизликни баҳолайди) — 133-ўрин;

 

▪️ Зарарли газ ажралиш индекси — 260-ўрин.

 

Рейтингда энг тирбанд шаҳар деб Нигериянинг Лаос шаҳри кўрсатилган. Ундан кейинги ўринларда Коста-Риканинг Сан-Хосе ҳамда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳарлари кўрсатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//