
Жамият
Ўзбекистон Республикасининг 1055-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шулардан бири Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли бўлиб, ҳужжат билан кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно):
▪️ БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида жарима солишга;
Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этса:
▪️ БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ