«Фақат буджетга қараб қолмасдан, хусусий секторни кенг жалб қилса бўлади-ку!» – Президент

Сақлаш
11:17 / 10.04.2025 34 0

 

Президент раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда, тўрт йил мобайнида маданий мерос обектларини реставрация ва консервация қилишга буджетдан 385 миллиард сўм берилгани айтилди. Шунга қарамасдан, ҳозирда яна 485 та обект таъмирталаб аҳволда.

 

«Фақат буджетга қараб қолмасдан, бу ишларга хусусий секторни кенг жалб қилса бўладику!», — деди президент.

 

Ижарага бериш мумкин бўлган 2 мингта маданий мерос обектидан атиги 325 таси тадбиркорларга берилгани танқид қилинди. Мутасаддиларга шу йилнинг ўзида 400 та обектни тадбиркорларга ижарага бериш топширилди.

 

Туризм обектларига кунига минглаб одам киргани билан, тушумлар рақамлашмагани учун тизим шаффоф эмаслиги қайд этилди. Ваҳоланки, очиқ тизим қилиб, тушумни ўзидан таъмирлаш ишларини бажариш мумкин. Шу муносабат билан барча обектларда кириб-чиқишни автоматик ҳисобга оладиган мослама ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

 

Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган «ягона туристик карта» жорий қилиниши белгиланди.

 

Таъкидланишича, 2025 йил маданий мерос обектлари реставрациясига камида 4 миллион доллар грант жалб қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//