Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етгани (2017 йилда 5 миллионта эди) қайд этилди.
Унда ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп эканлиги таъкидланиб, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилиниши маълум қилинди.
Бундан ташқари, ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади. Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.
Видеоселекторда шунингдек, мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77522
Жамият
56602
Жамият
55798
Жамият
50868
Жамият
//
Изоҳ йўқ