Ўзбекистонда электр ва газ нархлари ҳар йили 10 фоиздан ошмаган миқдорда кўтарилади

Сақлаш
09:22 / 09.04.2025 28 0

Электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба индексация қилинади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, 1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўланади.  Бунда нархлар йиллик инфляциядан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда оширилади. 

 

 

2025 йил 1 майдан бошлаб элект энергияси истеъмоли учун аҳолига қўшимча имтиёзли таърифлар қуйидагича жорий қилинади: 

- ойига 200 кВт/соатгача 1 кВт/соат учун 600 сўм (ҳозирда 450 сўм);
- 201 дан 500 кВт/соатгача — 800 сўм (900 сўм);
- 501 дан 1000 кВт/соатгача — 1000 сўм (900 сўм);
- 1001 дан 5000 кВт/соатгача — 1500 сўм (1 350 сўм);
- 5 001 дан 10 000 кВт/соатгача — 1 750 сўм (1 575 сўм);
- ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори — 2 000 сўм (1 800 сўм).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//