Маданият
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Амир Темур ва темурийларга алоҳида жой ажратилган бўлиб, бунда экспозициянинг жозибадор ва халқаро талабларга мос келувчи маскан бўлиши кутилмоқда.
Айни кунларда марказ томонидан тузилган бир гуруҳ олимлар «Темур тузуклари»нинг қадимий қўлёзмалари ва нашрларининг нусхалари тайёрлаб, тўпламоқда.
Хабарга кўра, «Темур тузуклари» асосида Амир Темур давлатининг маъмурий-ҳудудий бошқарувига оид материаллар яратилиши режалаштирилган.
Халқаро Амир Темур жамоат фонди раисининг сўзларига кўра, экспозицияда соҳибқирон империясининг рангдор «smart» харитаси ва «Темур тузуклари»нинг ўнлаб нашрлари жамланади. Шунингдек, Амир Темур ва темурийларга оид кўплаб экспонатлар, буюк саркарданинг хорижлик рассомлар томонидан чизилган, аммо ҳали кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган суратлари ҳам намойиш этилади.
Илмий-инновацион лойиҳалар қатор халқаро ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77526
Жамият
56603
Жамият
55802
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ