«Reels»лар одатий турмуш тарзини ўзгартиришга мажбур қилмоқда

Сақлаш
16:15 / 08.04.2025 29 0

Тадқиқотчилар қисқа видеоларнинг инсон психологиясига таъсирини ўрганишди.

 

Instagram «reels»лари ва YouTube платформасининг «shorts»лари устида ўтказилган ўрганишлар натижасида шунда хулосага келиндики, қисқа видеолар ёшларни ўзига қарам қилиб қўймоқда. Бу қарамлик гиёҳвандлик моддалари таъсирига тушиб қолишга ўхшайди.

 

Эндиликда мутахассислар рақамли гиёҳвандликка қарши курашишда ижтимоий масъулиятни оширишга чақирмоқда.

 

Гап шундаки, бу турдаги қарамлик турмуш тарзининг издан чиқариб юборади. Кундалик ҳаёт бузилади ва мунтазам шаклланган одатларни назорат қилиш сусайиб кетади. Бундан ташқари, уйқу бузилиши, диққатнинг сусайиши, хотиранинг пасайиши ва депрессия каби муаммолар ҳам юзага чиқади.

 

Ажабланарлиси, бундай контентларни мунтазам кўриб, тобора қарамга айланиб бораётганларнинг катта қисмини ўсмирлар эмас, балки 20 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилмоқда.

 

Тадқиқотчилар эндиликда фойдаланувчиларга экран вақтини чеклаш учун ўзини ўзи бошқариш одатларини кучлироқ ривожлантиришни тавсия қилмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//