Тест синовларида қатнашиш учун қилинадиган тўлов миқдори кўтарилди

Сақлаш
12:48 / 08.04.2025 66 0

Жорий йилда таълим муассасаларини олдинги йилларда битирган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар ОТМларга кириш имтиҳонлари ва ўқишни кўчириш тест синовларида қатнашиш учун 187 минг 500 сўм тўлов қилиши керак бўлади.

 

Чунки тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдорига қараб белгиланади. Амалдаги тартибга кўра, юқорида таъкидлаб айтилган талабгорлар тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида тўлов қилиши лозим. Ушбу миқдор эса ҳозирда 187 минг 500 сўмга тўғри келади (375 минг сўмнинг ярми).

 

Маълумот учун, ўтган йили тест синовларида қатнашиш учун тўлов миқдори 170 минг сўмни ташкил этган эди. Шу ҳисобда, тўлов суммаси 17 минг 500 сўмга кўтарилган.

 

Эслатма! Қуйидаги абитуриентлар тўловдан озод этилган ҳисобланади:

▪️ ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;

▪️ ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️ меҳрибонлик уйлари болалари;

▪️ болалар шаҳарчасининг битирувчилари;

▪️ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;

▪️ «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшлар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//