Ўзбекистонликлар яна бир давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин

Сақлаш
11:50 / 08.04.2025 38 0

Кеча, 7 апрель куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Вьетнам Миллий мажлиси Раиси Чан Тхань Ман бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

 

Суҳбат аввалида делегация раҳбари Ўзбекистон етакчисига Вьетнам Коммунистик партияси Бош котиби То Лам, Президенти Луонг Куонг ва Бош вазири Фам Минь Тиннинг саломини етказган.

 

Шундан сўнг Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилган.

 

Хабарга кўра, учрашувда янги лойиҳаларни илгари суриш учун энергетика, геология, нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур тайёрлашга келишиб олинган.

 

 

Шунингдек, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, хусусан, визасиз тартибни жорий қилиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Қўшма ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга аҳдлашиб олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//