
Жамият
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди.
Унга кўра, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ энг юқори балл олган (96 балл). Шунингдек, энг яхши кўрсатгич қайд этганлар орасида Марказий банк (94 балл), Солиқ қўмитаси (92 балл), Спорт вазирлиги (88 балл), Адлия вазирлиги (86 балл), Ёшлар ишлари агентлиги (85 балл) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (82 балл) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (82 балл) ҳам бор.
Қониқарли баҳо олганлар қаторида эса Транспорт вазирлиги (80 балл), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (78 балл), Маданият вазирлиги (77 балл), Пенсия жамғармаси (74 балл), Кинематография агентлиги (69 балл) кабиларни кўриш мумкин.
Қониқарсиз баҳоланган ташкилотлар эса жами 9 та бўлиб, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги энг паст балл олган (9 балл). Ушбу агентлик олдинги йилда ҳам «қониқарсиз»лар қаторида бўлган.
Ўтган йилги рейтинг баҳолашда «қониқарсиз» деб топилган ва бу йилги фаолиятида ўсиш кузатилган давлат ташкилотлари қуйидагилар:
▫️ Ёшлар ишлари агентлиги – 85 балл (2023- йилда – 10 балл);
▫️ «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ – 83 балл (28 балл);
▫️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – 82 балл (50 балл);
▫️ Маданий мерос агентлиги – 82 балл (22 балл) ;
▫️ Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси – 78 балл (5 балл);
▫️ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги – 72 балл (18 балл).
Шунингдек, «Ўзбеккўмир» АЖ ўтган йили ижобий натижа (2023 йилда – 60 балл) қайд этган бўлса, жорий йил «қониқарсиз» тоифадан жой олган (48 балл).
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ