Жамият
Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Номзодни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тавсия қилган бўлиб, шу кунгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга ҳам тўхталган. Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда эканини қайд этган.
Маълумот учун, Низомиддинов бунгача Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ