
Жамият
Қозоғистоннинг ranking.kz сайтида Марказий Осиёда сайёҳлар оқимининг ошиб бориши таҳлил қилинди.
Хабарга ёзилишича, 2023-2024 йиллар кўрсаткичи солиштирилган мақолада Ўзбекистон минтақада етакчиликни қўлга киритиб, сайёҳлар оқими энг тез ўсиши суръатини сақлаб қолгани ёзилган.
Жумладан, 2024 йил Ўзбекистонга борган хорижий сайёҳлар сони 20,1 фоиз ошиб, 8 миллион кишига етган. Уларнинг 6,3 миллион нафари ёки 79,4 фоизи чегарани пиёда кесиб ўтган хорижликлардир.
«Бу мамлакатга киришни хоҳловчилар автомобиль транспортининг трансмиллий хусусиятидан далолат беради», дейилади мақолада.
Бундан ташқари, минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам туризм ривожи кузатилган.
Миллий статистика идоралари маълумотига кўра, 2024 йил Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга норезидент ташриф буюрганлар умумий сони 28,6 миллионни ташкил этган. Бу борадаги ўсиш 2023 йилга нисбатан 11 фоизни ташкил қилган. Энг катта ўсиш Қозоғистон кўрсаткичларига тўғри келади – 15,3 млн нафар сайёҳ.
Таъкидланишича, Ўзбекистон туризми ривожи, сайёҳлар оқимининг ижобий ўсиш суръатига туристларга кўрсатилаётган хизмат тури ва сифати кўтарилгани билан боғлиқ.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ