
Жамият
Ўзгидромет 7-11 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +23– +28 даража атрофида, баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.
9 апрель – чоршанба куни республика жанубида, марказий ҳудудларда ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +3– +6 даражага пасаяди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб +28– +31 даража бўлади.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
7 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
7-8 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 7–11 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади.
Ҳарорат 7-8 апрель кунлари +26– +28, 9 апрелда +22– +24, 10 апрелда +25– +27, 11 апрелда +28– +30 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари +10– +15 даража бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ