Маданият
Кеча Чилпиқ қалъасида «The Sands of Time» («Вақт қумлари») концерти бўлиб ўтди.


Саида Мирзиёеванинг хабарига кўра, у Қорақалпоғистон заминида ўтказилган илк опен аир форматидаги концерт бўлиб, тадбирда пианист Кирилл Риҳтер ўз маҳоратини Миллий симфоник оркестр жўрлигида намойиш этган.


«Симфоник мусиқа, Шарқ шеърияти ва халқона оҳанглар уйғунлашган ушбу ноодатий тадбирни Нукус билан жаҳон мусиқа саҳнаси ўртасидаги маданий кўприк, деб аташ мумкин», деб ёзади Мирзиёева ўз Telegram саҳифасида.


Таъкидланишича, «Тҳе Сандс оф Тиме» («Вақт қумлари») концерти Шарқнинг улуғ шоирлари Бобур, Навоий, Умар Хайём ва Нодирабегим ижодидан илҳомланган ғоя маҳсули ҳисобланди.

«Бу – абадийликка дахлдор ва айни пайтда янги нафас бахш этувчи, дунёни мафтун этишга қодир лойиҳа, десак муболаға бўлмайди!» дейди Саида Мирзиёева.

Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
78276
Жамият
56983
Жамият
56245
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ