
Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
I
Ҳужжат билан 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар айрим оилаларга электр энергияси истеъмоли бўйича — ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача, базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
Табиий газ истеъмоли бўйича компенсация иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун берилади.
Бунинг учун оилалар қуйидаги мезонларга мос бўлиши керак:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тушунтиришича, бунда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. Масалан, бир оила 1 ойда 350 кВт электр ишлатса, унинг 200 кВти учун 600 сўмдан тўлайди, 201 кВтдан — 350 кВтгача бўлган 150 кВт учун эса давлат компенсация беради.
«Илгари компенсация фақат қиш мавсумида, яъни ноябрь-февраль ойларида берилган бўса, эндиликда йил бўйи ҳар ойда берилади», — дейилади агентлик хабарида.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги электр энергияси ва табиий газ бўйича компенсация тўловлари ўз вақтида тўланишига масъул бўлади.
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ