Спорт
Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида катталар ўртасида янги тузилган Wорлд Бохинг ташкилоти ҳомийлигидаги Жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди.
Тўлқин Қиличев бошчилигидаги эркаклар жамоасининг 10 нафар вакилидан фақат икки аъзоси медалсиз қолди: Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг) турнирдаги иштирокини чоракфиналдан бошлаганди, аммо илк жангдаёқ мезбонлар вакили Юри Рейсга ютқазди. Иқболжон Холдоров (-70 кг) саралаш босқичидан муваффақиятли ўтганди, аммо чоракфиналда англиялик Одел Камарага ютқазиб қўйди.
Жаҳонгир Зокиров (+90 кг) ҳам иштирокини яримфиналдан бошлади ва қозоғистонлик Даниял Сапарбайга ҳеч қандай имконият қолдирмади (5:0). Финалда эса англиялик Дамар Томасни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон бокс жамоасининг ҳозирги авлоди етакчиси Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) ҳам ишончни тўла оқлади. У иштирокини яримфиналдан бошлади ва ҳиндистонлик Вишални қийинчиликсиз мағлуб этиб, финалга йўл олди (5:0). Финалда ҳам англиялик Исаак Окоҳга ҳеч қандай имконият қолдирмади (5:0).
Акмалжон Исроилов (-85 кг) саралаш жангида Леонид Беришадан устун келди, яримфиналда полшалик Якуб Страшевскини таслим этди, аммо финалда қозоғистонлик Даулет Тулемиссовга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Натижада Қозоғистон жамоаси жами олтита медалга (учта олтин ва учта бронза) эга чиқди ва умумий рейтингда учинчи ўринда жойлашди. Жаҳон кубогининг кейинги босқичига Қозоғистон мезбонлик қилади.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77589
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ