Сиёсат
"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги расмий учрашув якунлангач, етакчилар биргаликда Орол маданият саммити экспозициясига ташриф буюрди, деб хабар беради Президент Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати.
.jpg)
Ахборот матнида қайд этилишича, кўргазмада Орол экотизимини тиклаш, ҳудуднинг маданий меросини асраб-авайлаш ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган ноёб ташаббуслар намойиш этилган. Экспозицияда визуал, сенсор ва интерфаол воситалар орқали Оролбўйининг табиий ва маданий бойлиги билан танишиш мумкин.
.jpg)
Кўргазмадан меъморчилик ва ландшафт фотографиясига ихтисослашган машҳур фотосуратчи Иван Бааннинг асарлари, Қорақалпоғистон учун хос ўсимлик ҳисобланган қамишдан яратилган флористик композиция, шунингдек, Оролбўйининг анъанавий маҳсулотлари - саксовул уруғи, чиғаноқлар, табиий туз, қуритилган исириқ, анъанавий нақшли намат ва бошқа кўплаб экспонатлар ўрин олган.
.jpg)
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77585
Жамият
56642
Жамият
55840
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ