Сиёсат
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик) ташкил этилади. Бу тўғрисида “Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилинган Президент Фармони (ПФ-63-сон, 27.03.2025 й.)да қайд этилди.
Фармонда энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун Агентлик томонидан субсидия ажратилади.
2025 йил 1 сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.
Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
2025 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг “яшил” стандартлари жорий этилади.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77585
Жамият
56642
Жамият
55840
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ