
Жамият
Ўзгидромет 1–4 апрель кунлари кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун ва эртага кундузи ҳарорат +22– +27 даражани ташкил этади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +28– +30 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +33 даражагача исийди.
«Бу апрель ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан +5- +7 даражага юқоридир», дейилади хабарда.
Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятда 1–3 апрель кунлари кундузги ҳарорат даража +25– +30 бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 4 апрелда эса ҳарорат 5–7 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 3-4 апрель кунлари эса республика бўйича 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10– +15, кундуз кунлари 1-2 апрелда +24– 26, 3-4 апрелда +26– +29 даражада бўлади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ