Маданият
4 апрелга қадар ЮНEСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Марказий Осиёдаги илк профессионал фотосуратчи ва кинооператор Худойберган Девоновга бағишланган кўргазма бўлиб ўтади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.
«Ҳайратланарли закийлик ва нозик бадиий дид соҳиби бўлган Девонов нафақат инсонлар ва воқеалар, балки замон руҳини ҳам тасмаларга муҳрлаб, ўз даврининг чинакам солномачисига айланишга муваффақ бўлган. Унинг сезгир нигоҳи ва ўз касбига бўлган теран иштиёқи шарофати билан бугун биз жонли тарихга нисбатан дахлдорлик ҳиссини туя оламиз», деб ёзади Президент ёрдамчиси.
Маълумот учун, мазкур кўргазма Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилаётган бўлиб, унда бутун бир даврнинг тасвирий солномасига айланган 34 та бетакрор фотосурат намойиш этилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77818
Жамият
56756
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ